Йўл қоидасини бузган пиёдалар ҳайдовчиларга "ишонишини" маълум қилишди

CC0 / pixabay / Мужчина за рулем
Мужчина за рулем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Oбуна бўлиш
Йўл қоидасини бузган аксарият пиёдалар ҳайдовчилар уларни кўриб тургани ва бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга имкони борлигини маълум қилишган. Қизиқ, ҳайдовчилар бундан хабардормикан?
ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Пиёдалар ҳаракатихавфсизлиги ойи" доирасида, йўл қоидасини бузган аксарият пиёдалар ҳайдовчилар бахтсиз ҳодиса олдини олишига "ишонишини" маълум қилишди, деб хабар қилмоқда ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати.
"Аксарият ҳолатларда жойларда мулоқот қилинган қоидабузарлар ҳайдовчилар уларни доимо кўриб туришига ва йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олишга доим имконлари борлигига амин эканликларини айтишди. Аммо бу каби тасаввур хато бўлиб, авваламбор пиёданинг, унинг фарзандларининг ҳаёти учун хавфлидир", - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, Тошкентда 2021 йил 1 майдан 31 майга қадар пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларини эслатиш тадбирлари ўтказилмоқда. тадбир доирасида 1 майдан 11 майга қадар 4 620 кишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138 моддаси 1 қисми бўйича баённомалар расмийлаштирилган.
© ГУВД Ташкента"Пешеходный рейд" в Ташкенте
Пешеходный рейд в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
"Пешеходный рейд" в Ташкенте
Қайд этиш жоизки, жаримага тортилган пиёдалардан кўпчилик пиёдалар ўтиш жойи яқин бўлган жойларда ҳам йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлишган. Қоидабузарликлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини, акс ҳолда уларнинг саломатликлари ва ҳаётларига зарар етиши мумкинлигини тушунтиришди.
© ГУВД Ташкента"Пешеходный рейд" в Ташкенте
Пешеходный рейд в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
"Пешеходный рейд" в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0