Иқтисод

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо айланмасини қандай қилиб 1 млрд долларга етказмоқчи

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаПремьер-министры Узбекистана и Таджикистана Абдулла Арипов и Кохир Расулзода
Премьер-министры Узбекистана и Таджикистана Абдулла Арипов и Кохир Расулзода  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Музокаралар чоғида савдо айланмасини янада кўпайтириш, унинг ҳажмини яқин йилларда 1 млрд долларга етказиш бўйича истиқболли имкониятлар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Адбулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзодалар ҳамраислигида икки мамлакат ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида савдо айланмасини янада кўпайтириш, унинг ҳажмини яқин йилларда 1 млрд долларга етказиш бўйича истиқболли имкониятлар муҳокама қилинди.
“Шу нуқтаи назардан саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, тоғ - кон ва электротехника саноати, энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди”, - дейилган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, авто ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳаларида қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга биргаликда тайёргарлик кўриш бўйича келишувларга эришилди.
Сарвар Умурзаков и министр торговли Таджикистана Завкизода Завки Амин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлар учрашувига тайёрланмоқда
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида унинг давомида эришилган муҳим келишувлар ва келгуси кўпқиррали шерикликнинг асосий йўналишларини акс эттирувчи баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Абдулла Арипов “Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз” деган эди.
2021 йил 24 апрель куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июнь ойида Тожикистонга амалга ошириладиган ташрифига тайёргарлик кўриш асносида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилган эди.
Абдулла Арипов провел переговоры с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 29 та янги ҳамкорлик шартномаси кўриб чиқилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала