Ўзбекистон халқ артисти ва режиссёр Баҳодир Йўлдошев вафот этди

© Пресс-служба МинкультурыСкончался народный артист Узбекистана и режиссер Баходир Юлдашев
Скончался народный артист Узбекистана и режиссер Баходир Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр ва актёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маданият вазирлигининг аниқлик киритишича, Баҳодир Йўлдошев узоқ давом этган хасталик туфайли бу ёруғ оламни тарк этган.
Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган. 1971–1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974–1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.
Кўплаб спектаклларга режиссёрлик қилган Баҳодир Йўлдошев актёр сифатида Олчинбек ("Оловли йўллар"), Мухторов ("Тоғдаги учрашув"), Шерзод ("Олмос камар"), Собиров ("Ошпаз") каби образларни яратган.
У ўзининг сермаҳсул ижодий фаолияти давомида “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0