Россия

Петербургда оммавий муштлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишАвтомобиль полиции в Москве
Автомобиль полиции в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳри Приморск туманидаги мушлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, муштлашув 14 май куни кечқурун Репишев ва Вербная кўчалари чорраҳасида рўй берган. Ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритиш учун полиция бўлимига 45 киши олиб келинган. Ўша куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жабрланувчи, автобус бекатида дўппосланган 33 ёшли мигрант шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
Натижада Вербная кўчасидаги уйлардан бирида полиция ходимлари Марказий Осиёдан бўлган 6 нафар мигрантни қўлга олган. Улар 20-33 ёшлар атрофида. Асосан қурилишда ишлашади.
Қўлга олинганларга нисбатан Россия ЖКнинг 213-моддаси 2 қисми билан (Безорилик) жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Санкт-Петербургда юз нафарга яқин мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув рўй бергани ҳақида ёзганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг қўлларида дубинка ва арматура бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала