Ҳодисалар

Тошкент Ботаника боғида келиб чиққан ёнғин ҳақида маълумот берилди

Огонь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Тошкент Ботаника боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик хабарига кўра, ёнғин бугун, 16 май куни соат 11:55 боғнинг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда юзага келган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинган.
Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган. Ҳозир ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала