Видео

Хитой аппарати Марсга муваффақиятли қўнди – видео

Хитойнинг "Чжунчжун" марсоходи "Тянвен-1" космик аппарати билан 15 май куни эрталаб Марсга муваффақиятли қўнди.
Космик аппарат ўтган йил июль ойида Хитой жанубидаги Хайнань оролидан учирилган эди. У февраль ойи охирида Марс орбитасига кирган. Шундан сўнг икки ой давомида қўниш учун мос келадиган жой қидирган.
Mars Footage 2021: New Video footage of mars surface. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Видео
“Марсдан гапирамиз”: Ерга қизил сайёрадан рангли ва овозли видео жўнатилди
Ровер фаолиятининг режалаштирилган умри — Марс куни бўйича 90 кун, бу Ер кунларидан 2,7 фоиз кўпроқ. У тўртта қуёш батареяси билан ишлайди. Хитой роверининг ҳаракат тезлиги соатига 200 метрга етади.
Хитой совет иттифоқи ва АҚШдан сўнг қизил сайёрага марсоход қўндирган учинчи мамлакатга айланди.
Хитой етакчиси Си Цзиньпин Хитой аэрокосмик саноати вакилларини “Тянвен-1” космик аппаратининг Марсга муваффақиятли қўнгани билан қутлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала