Ҳодисалар

Андижонда бир гуруҳ эркак ёш келинни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

© СС0 / Unsplash / Volkan OlmezДевушка, иллюстративное фото
Девушка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Андижонда 5 ойлик келинчак дала шийпонида бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрлангани айтилмоқда. Ҳозир жиноий доирасида олти киши гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса юзасидан айрим тафсилотларни очиқлади.
Маълум қилинишича, ёш келинчак О.О. 13 май куни 102 рақамига қўнғироқ қилиб, шу куни Андижон тумани Зарипак кўчасидаги "Қорақалпоқ" маҳалласидаги дала шийпонида А. С. ва О. М. куч ишлатган ҳолда у билан жинсий алоқада бўлганини маълум қилган.
Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса жойни кўздан кечирган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган аёллар кўйлаги ва лозими, рўмол, жемфер, юз сочиқ, аёллар ички кийимлари ҳамда бир бўлак оқ латта далилий ашё тариқасида ҳолислар иштирокида олинган.
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Жамият
Сенат термизлик зўрланган ўқувчи қиз ишини назоратга олди
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид боилогик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.
Жабрланувчининг тушунтириш хатида баён қилинишича, у 13 май куни турмуш ўртоғи билан биргаликда Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала шийпонига деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш учун борган. Соат 16:00 да бир ўзи чайлада қолган вақтида ўзига таниш бўлган А.С. маст ҳолатда келиб, ўзини ва турмуш ўртоғини танишини айтиб, уларнинг уйига ўтин олиб борганлигини маълум қилади. Сўнгра унинг эгнида бўлган кўйлак ва лозимларини ечиб ташлаб, 30 дақиқа давомида жинсий алоқада бўлади.
Шундан кейин А.С. ўзининг шерикларини чақирган. Улар ҳам чайла ичига кириб, жарбланувчининг қўлларини ушлаб турган. А.С. эса бир соат вақт давомида жинсий жинсий алоқа қилган. Шундан кейин О. М. ҳам чайла ичига кириб, уни товуқ катаги ичига олиб кирган. Аёлнинг қўлларини арқон ёрдамида боғлаб, 30 дақиқа жинсий алоқа қилган.
Беш нафар фуқаро О.М, А.С, А.М., Х.Ж. ва Б.А. ўз кўрсатмаларида 13 май куни соат тахминан 14:00 ларда ҳақиқатдан ҳам “Қорақолпоқ” маҳалласи Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала майдони томонга чўмилиш учун борганларини билдиришган. Бироқ шу куни жарбланувчи О.О.ни кўрмаганликларини айтиб, у билан жинсий алоқада бўлганликларини рад этишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Андижон туманида истиқомат қилувчи қуйидаги олти киши юқоридаги жиноятни содир этганлкида гумон қилинмоқда:
О.М. (1990 й. т.), ҳайдовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган, ҳайдовчи;
А.С. (1992), мавсумий ишчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
А.М. (1984), ҳайдовчи, оилали, 3 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
М.Ж. (1979), ҳайдовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
Ҳ.Ж. (1985), ҳайдовчи, оилали, 4 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
Б.А. (1990), ҳайдовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала