Франция Ўзбекистон туризм инфратузилмасини ривожлантиришга ёрдам беради

© Пресс-служба Министерства туризма и спортаФранция поможет развить туристическую инфраструктуру Узбекистана
Франция поможет развить туристическую инфраструктуру Узбекистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Oбуна бўлиш
“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро мавсумий дам олиш масканини ташкил этишга доир лойиҳани молиялаштириш тўғрисидаги баённома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича VIII йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашув доирасида Франция Ғазначилиги билан Франциянинг “Geode-Manie Lives-Compagnie des” компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилган “Белдирсой-Чимён-Нанай” “Alp-Patriarx MVK” қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида кредит жалб қилиш тўғрисидаги шартномаси имзоланди.
Шунингдек, “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро мавсумий дам олиш масканини ташкил этишга доир лойиҳани молиялаштириш тўғрисидаги баённома имзоланди. Мазкур дам олиш масканининг концепцияси ва иқтисодий модели француз “Orex Loisirs”, “Compagnie des Alpes”, “Geode”, “Egis”, “Epode” ва “Patriarch” компаниялари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган.
Состоялось восьмое заседание Узбекско-Французской Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги: томонлар нималарга келишиб олди
Лойиҳа умумий қиймати 480 миллион долларни ташкил этиб, унинг доирасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан осма кўприклар ва чанғи йўлларини қуриш режалаштирилган.
Келгусида туризм масканлари ҳудудида туя, эчки ва асаларичиликни ривожлантириш асосида қўшимча хизмат турларини ҳам ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, бунда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ўзаро яқин алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0