Сиёсат

Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бундан ташқари, президент ҳафта давомида Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.
Шавкат Мирзиёев илк бор ўтган йили 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этган эди. Ўшанда йиғилиш якунида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистонга ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилган эди.
Премьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Иқтисод
Савдо, космос ва туризм: ЕОИИ бош вазирлари саммити якунлари
Апрель охирида Қозон шаҳрида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади. Меморандум доирасида ЕОИИ Иқтисодий комиссияси Ўзбекистон ҳукумати билан савдо сиёсати, божхона-техник назорати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар обороти, молия бозори, транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала