Иқтисод

Ўзбекистон МДҲда электромобиль ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

© СС0 / Unsplash / Obi OnyeadorАвтомобиль, иллюстративное фото
Автомобиль, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Ўзбекистон ўтган йил декабрида электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштираётгани маълум қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон МДҲда ҳамкорлар билан электромобиль ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантиришга тайёр. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар қилмоқда.
Куни кеча видеоконференция шаклида МДҲ саноат сиёсати кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон вакиллари иштирок этган.
Йиғилишда кун тартибидаги қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама қилинган. Якунда тегишли қарорлар қабул қилинган.
“Ўзбекистон томони МДҲда электр транспорт воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини эълон қилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, кенгаш доирасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан аъзо давлатлар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари дастури лойиҳаси тақдим этилган ва муҳокама қилинган.
Электромобил Baic Senova - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Иқтисод
Ўзбекистонга ўтган йилда 130дан ортиқ электромобил олиб келинган
2020 йил декабрида мамлакат ҳукумати "Ўзавтосаноат" компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинган эди. 2021 йил 1 февралгача компанияга хорижий мутахассислар ва консалтинг компанияларини жалб қилиш ва концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган эди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг! >>
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91 та электромобиль импорт қилинган. Улар асосан Хитой (56) ва Туркиядан (24) импорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала