Жамият

Президент режиссёр Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаРежиссер Баходыр Юлдашев
Режиссер Баходыр Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев шу йил 16 май куни 76 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбек Миллий театр санъати ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ва бетакрор истеъдод соҳиби, атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев шу йил 16 май куни 76 ёшида вафот этди.
“Халқимизнинг буюк санъаткор фарзанди, бетакрор шахс, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Баҳодир Турсунович Йўлдошевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, - дейилган давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олди.
​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) артисти лавозимида бошлади. Йигирма етти ёшида ушбу нуфузли театрга бош режиссёр ва бадиий раҳбар этиб тайинланди. Ўн уч йил давомида жамоада ишчан ижодий муҳит яратиш, театр репертуарини замонавий ҳамда мумтоз миллий ва хорижий асарлар билан бойитиш, иқтидорли истеъдод эгаларини тарбиялашга улкан ҳисса қўшди.
1984-2004 йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида самарали фаолият кўрсатди. Кейин ўзбек режиссёрлик санъатида ўз ижодий мактабини яратди.
Скончался народный артист Узбекистана и режиссер Баходир Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Жамият
Ўзбекистон халқ артисти ва режиссёр Баҳодир Йўлдошев вафот этди
Б.Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган “Абу Райҳон Беруний”, “Ибн Сино”, “Искандар”, “Нодирабегим”, “Юлдузли тунлар”, “Қора камар”, “Фармонбиби аразлади”, “Келинлар қўзғолони”, “Майсаранинг иши”, “Чеча”, “Аршин мололон” каби ўнлаб драматик асарлар миллионлаб санъат мухлисларининг қалбидан чуқур жой олиб, театр санъатининг “олтин фонди”дан ўрин эгаллади. Ушбу асарларнинг аксарият кўпчилиги чет элларда ҳам катта муваффақият билан намойиш этилди.
Улуғ санъаткор 2009 йилда “Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Б.Йўлдошев ўзининг бой билим ва тажрибаси асосида ёшларга саҳна илми, режиссёрлик санъатининг назарий ва амалий масалаларидан сабоқ бериш мақсадида марказий телеканалларимиз орқали ғоят ибратли “Маҳорат дарслари”ни ўтказиб келди.
Беқиёс хизматлари учун у "Ўзбекистон санъат арбоби" ҳамда "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвонлари, "Меҳнат шуҳрати" , "Фидокорона хизматлари учун", "Эл-юрт ҳурмати", “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала