Дунёда

Қирғизистон ва Тожикистон чегарада қўлга олинганлар билан ўзаро алмашди

© Sputnik / Игорь Егоров / Фотобанкка ўтишВоеннослужащие вооруженных сил Киргизии
Военнослужащие вооруженных сил Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Ҳар икки мамлакат асирга олинган фуқаролари калтакланганини иддао қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон чегарада қўлга олинган фуқаролар билан ўзаро алмашди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қирғизистон томони тақдим этган маълумотларга кўра, уч нафар Тожикистон фуқароси транзит йўлидан ўтиш қоидасини бузганлик учун қўлга олинган. Шу вақтда 30-40 нафар тожикистонликлар Ворух анклави орқали Тамдик шаҳарчасидан Аксай қишлоғига кетаётган уч нафар Қирғизистон фуқаросини ўзбошимчалик билан ушлашган.
“Республикаларнинг Боткен ва Сўғд вилоятлари раҳбарларининг музокаралари ўтказилди, улар якунига кўра қўлга олинганлар билан ўзаро алмашиш қарори қабул қилинди. Бугун соат 13:30 дақиқада икки республиканинг қўлга олинган фуқаролари томонларга топширилган”, - дейилган хабарда.
Военные Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Дунёда
Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунлади
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, тожикистонликлар томонидан қўлга олинган Қирғизистон фуқаролари калтакланган. Ўз навбатида, тожик ОАВларининг ёзишича, Тожикистон фуқаролари ҳам қўлга олинишдан олдин калтакланган.
Апрель охирида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара яқинидаги ҳудудларда яшовчи аҳолисининг можароси икки мамлакатнинг қуролли тўқнашувини келтириб чиқарди. Қирғиз ва тожик чегарачиларининг тўқнашувлари олти соатдан зиёд давом этган. Тўқнашувлардан ҳар икки томондан 50 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган, 300 нафарга яқин киши жабрланган. 300 тадан зиёд уйлар инфратузилма объектлар вайрон қилинган ёки ёқиб юборилган. Сулҳ тўғрисидаги битим 30 апрель куни кечқурин имзолаган.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг! >>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала