Термиздаги мактабда содир бўлган ёнғинни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди

Oбуна бўлиш
Ёнғин натижасида мактаб 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зараланган.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарга кўра, ёнғин 17 май куни келиб чиққан.
Ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 10:05да етиб борган. Соат 10:15 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зараланган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0