Жамият

Тошкентда бедарак йўқолган 26 ёшли аёл қидирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Тошкентда бедарак йўқолган Виктория Кузнецова қидирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Виктория Кузнецова қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 1995 йилда туғилган Кузнецова Виктория Сарваровна жорий йилнинг 4 май куни соат тахминан 21.30 да Сергели тумани, Учувчилар шахарчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочи қора узун.
Эгнида: кул ранг футболка, қора жинси шим, оёгида кроссовка бўлган.
"Агар сиз Кузнецова Виктория ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз", - дейилган хабарда.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала