Етти мўъжиза: Ўзбекистоннинг қадрига етилмаган музейлари

© MerosАфрасиаб - музей истории Самарканда
Афрасиаб - музей истории Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг хорижий туристлар кўп борадиган, лекин маҳаллий аҳоли орасида оммавий бўлмаган етти музейи ҳақида.
Маълумки, пандемия туфайли бутун дунёда туризм соҳаси 70%га сусайиб кетган.
Ўзбекистонда ҳам меҳмонхоналар, туристик компания ва музейлар фаолияти деярли тўхтаб қолган, деса ҳам бўлади. Бундай ҳолатда фақат ички туризм вазиятни қутқариши мумкин.
Бугун, Халқаро музейлар куни муносабати билан биз ўзбекистонликлар диққатини хорижий туристлар орасида жуда оммавий бўлган (пандемиядан олдин), бироқ маҳаллий аҳоли кам қизиқадиган музейларга қаратишни маъқул кўрдик. Мақолани ёзишда туристик компаниялар ҳамда тажрибали гидлар маслаҳатларидан фойдаландик.

Мўйноқ экология музейи

Ушбу музей дастлаб ўлкашунослик музейи сифатида 1984 йилда ташкил этилган. Ўша вақтларда Мўйноқ Орол денгизи қирғоғида жойлашган порт шаҳар бўлган. Аҳоли асосан балиқчилик билан шуғулланган. Мўйноқда кўплаб балиқчи кемалар, юқори сифатли балиқ консервалар ишлаб чиқарувчи корхоналар бўлган. Музей экспонатларида ана шу давр тўлиқ акс эттирилган.
Шунингдек, ушбу музейда қорақалпоқ халқининг анаъанавий турмуш тарзи, амалий санъатига бағишланган бўлим ҳам бор.
Музей экспонатларини 1960 йилларда Мўйноқда яшаб ижод қилган рассомлар Р.Т.Матевосяннинг Орол денгизига бағишланган картиналари тўлдириб туради.
Ўз вақтида “Денгиз кетди”, “Қумдаги кемалар”, “Қумли причал”, “Абадий боғланган”, “Саёзликда”, “Умид” каби картиналари бутун дунё эътиборини Ород денгизи қуриши муаммосига қаратишга улкан ҳисса қўшган эди. Бугун эса улар денгизни умрида кўрмаган ёшларга ўтган давр мазараларини кўз олдига олиб келади.
Ушбу экспонатлар бугун Мўйноқ экология музейида сақланмоқда.
Мўйноқ шаҳри яқинида, “кемалар қабристони” ёнида алоҳида бинода жойлашган “Орол денгизи тарихи музейи” ҳам бор.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3

Термиз Археология музейи

Термиз – Ўрта Осиёнинг энг қадимий маданият марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда Юнон-Бақтрия аскарлари қалъа қурган, Кушон даврида гуллаб яшнаган шаҳар бўлган. Термизда Кушон даврига мансуб Айритом буддойилар ибодатхонаси қолдиқлари топилган.
Термиз тарихи жуда қадим ўтмиш – эрамиздан олдинги 2-3 асрлар ва эрамизнинг бошидаги 1-2 асрларга мансуб бўлгани туфайли, тарихий ёдгорликларниг аксарияти – археологик топилмалар кўринишида топилган.
Бугунги кунда ушбу музейда 27 000 дан ортиқ экспонатлар бор. Улар орасида антик ҳайкалтарошлик намуналари, қуроллар, идишлар, турли даврларга мансуб тангалар, буддойи ҳайкалчалар, тасвирлар бор. Уларнинг аксарияти ягона ва такрорланмасдир.
Маълумот учун, Япониялик таниқли тарихчи олимлар ушбу музейда йиллаб тадқиқотлар олиб боришган муҳим кашфиётлар қилишган.
Музейда экспонатлар эллинизм ва Бақтрия, тош ва бронза асри, Кушон маданияти даври, Ўрта асрлар даври, Тоҳаристон даври, Хонлар даври (Чингизий ва Темурийлар), Амалий санъат ва нумизматика бўлими каби йирик бўлимлардан иборат. Термиз Археология музейи – Марказий Осиёда муқобили йўқ музейдир.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3

Файзулла Хўжаевнинг уй музейи – Бухоро

Файзулла Хўжаев 19 аср охири 20 аср бошида Бухорода яшаган бадавлат савдогарлар оиласидан бўлган. У ўз вақтида имкони бўлган даражада чуқур таълим олган. Кейинчалик Ф.Хўжаев жадидчилар ҳаракатига қўшилган ва бухорода ёш бухорликлар ҳаракатини ташкил қилган ва Бухоро амирлигини тугатилишига ёрдам берган. 1924 йилда Бухоро Совет республикасига кейинчалик Ўзбекистон ССР халқ комиссариатининг биринчи котиби бўлган.
1937 йилда Акмал Икромов ва яна 25 нафар Совет Иттифоқининг етакчи раҳбарлари билан Москва вилоятидаги Коммунарка посёлкасида ватан хоинлигида айблаб, отиб ташланган. Кейинроқ уларга “Троцкистлар” деб ном берилган. 1965 йилда барча айбловлар олиб ташланиб Сталин даври қурбони деб тан олинган.
Бухоронинг қадимий Ғозиён маҳалласида жойлашган Файзулла Хўжаевнинг уй музейи биринчи навбатда 19 аср охирига мансуб Бухоро архитектура намунаси сифатида қизиқ. Бадавлат савдогарнинг уйи катта шаҳар марказида анча йирик ҳудудни эгаллаган бўлиб, у ташқи (эркаклар ва меҳмонлар учун) ва ички (аёллар ва болалар учун) ҳовлилардан иборат.
Файзулла Хўжаев уй музейининг ташқи деворлари, айвонлари такрорланмас миллий нақшлар, ёғоч ўймакорлик намуналари билан безатилган. Уйнинг ичида ўша замон мебеллари, идиш-товоқлари тўлиқ тикланган. Ҳовлида ошхона, меҳмонхона ва бошқа хоналар ҳам асл ҳолида кўрсатилган. Ушбу кўргазмага қараб 19 асрда Бухоронинг бадавлат оиласи турмуш тарзини ўрганиш мумкин.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4

“Афросиёб” музейи – Самарқанднинг сиз билмаган тарихи

Баъзан шаҳарда сақланиб қолган тарихий ёдгорликлар шунчалик улуғвор бўладики, уларнинг олдида археологик қазилмалар қандайдир камтарин, гўёки унчалик муҳим эмасдек туюлади. Аслида тарихий нуқтаи назардан уларнинг аҳамияти улкан.
Самарқанд тарихи музейи - дунёдаги энг йирик археологик ёдгорликлардан бири бўлган - “Афросиёб” қадимий шаҳар қолдиқлари топилган жойда жойлашган. Ушбу музей 1970 йилда Самарқанд шаҳрининг 2500 йиллиги арафасида очилган эди.
“Афросиёб” шаҳар қолдиқлари ҳозирги Самарқанд шаҳрининг шимоли-шарқий томонида жойлашган бўлиб, ер остига кўмилиб кетган бутун бошли шаҳар ва унинг марказида жойлашган саройдан иборат бўлган. Шаҳар ва сарой бир неча мудоффа чизиқлари билан жуда яхши ҳимояланган бўлган ва шу сабабли мўғул-татарлар ҳужумига қаттиқ қаршилик кўрсатган.
13 аср бошида Чингизхон уни ер билан яксон қилинмаганда, бугун биз Искандар Зулқарнайн давридан аллақачон йирик шаҳар бўлган, эрамизнинг 6-7 арсларда эса гуллаб яшнаган қадимий Мароқанд саройларини ўз кўзимиз билан томоша қилишимиз мумкин бўларди.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Мароқанд жуда бой, Хитой, Ҳиндистон ва форс давлатлари билан савдо сотиқ ривожланган шаҳар бўлган. У ерда илм-фан, амалий санъат ривожланган. Буни биз “Афросиёб” шаҳар қолдиқларида топилган коммуникация тизимлари, идиш-товоқ, қурол бошқа буюмлар намуналаридан билиб олишимиз мумкин. Бугунги кунда тарих музейида 22 мингдан ортиқ экспонатлар мавжуд.
Улар орасида энг қадрлиси 7-8 асрларда шаҳар марказида мавжуд бўлган Ихшидлар саройи деворига чизилган рангли фреска суратлари фрагментларидир. Улар орасида оқ фил минган келин ва тўй маросими, оммавий ов қилиш маросими ҳамда хон саройида чет эллик элчиларни тантанали қабул маросимларини кўришимиз мумкин. Ушбу ажойиб рангли суратлар орадан 1200 ўтиб ҳам ўз ранглар ёрқинлигини жозибадорлигини йўқотмаган.
Гувоҳларнинг айтишига кўра, 1956 йилда тарихчи олимлар ушбу топилмаларни топганда – уларнин нақадар яхши сақланиб қолганидан ҳайратга тушишган экан. Музей очилганидан сўнг эса- бу жой узоқ ва яқиндан келган мутахассислар ва сайёҳлар дастурига киртила бошлади.
Хусусан, Германия ва Франциялик сайёҳлар ушбу Афросиёб тарих музейини сайёҳлик дастурига киритишни қатъий талаб қилишади.

Қўқон ўлкашунослик музейи – Худоёрхон саройи

Қўқонда сайёҳ учун энг қизиқ жойлардан бири, бу – собиқ Худоёрхон саройида жойлашган Қўқон ўлкашунослик музейидир.
Ушбу музейда Қўқон тарихининг турли даврларига оид экспонатлар жойлашган. Бу ерда ибтидоий жамоа тузими давридаги топилмалардан тортиб, хонларга узоқ юртлардан келтирилган совғаларгача кўриш мумкин. Музейда жами 30 мингдан ортиқ экспонат бор.
Худоёрхон саройи 1863-1873 йилларда барпо этилган. “Ўрда” деб ном олган сарой 4 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, у 3 метрли пойдевор устига жойлашган. Саройга кириш дарвозаси ҳашамдор безатилган. Унинг пештоқига араб алифбосида “Буюк Саид Муҳаммад Худоёр Хон” деган сўзлар битилган. Дарвоза икки ёнида икки тўп ва икки минора жойлашган.
Қурилган вақтида Худоёрхон саройида 119 та хона бўлиб, уларнинг барчаси ганч, нақш, керамик плиткалар балан ҳашаматли безатилган бўлган. Кейинги йилларда содир бўлган воқеалар натижасида саройнинг катта қисми бузилиб кетган, мулки талон-тарож қилинган. Турли йилларда ҳозирги кунда ушбу саройдан фақат 19 та хона қолган.
Қўқон ўлкашунослик музейда сайёҳлар, болалар учун алоҳида тематик экскурсиялар ташкил қилинади, турли кўргазма ва намойишлар ўтказилади.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3

Андижон ўлкашунослик музейи

Агар сиз Андижонга ташриф буюрган бўлсангиз ва ушбу жойнинг тарихи, маданияти ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз, ягона имконият бу - Андижон ўлкашунослик музейи.
Ушбу музей шаҳарнинг эски қисмида жойлашган. Музей 1934 йилда ташкил қилинган бўлиб бугунги кунда 66 мингдан ортиқ жуда бой коллекцияга эга.
Экспонатилар археологик, амалий санъат, энтографик бўлимлардан иборат. Шунингдек музейда қадимги дунё, ўрта асрлар ва янги тарих бўлимлари ҳам бор.
Андижон ўлкашунослик музейида ушбу диёрнинг буюк намоёндаси, ўзбек шоири ва Ҳиндистонда ўзбек хонлари династияси асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурга алоҳида бўлим бағишланган.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3

Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи – Тошкент

Тошкентдаги Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб 2020 йилда очилган эди. Музей янги бўлгани сабабли ҳам кўпчиллик у ерга ҳали боришга улгурмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Ғалабага қўшган ҳиссаси акс эттирилган.
Музейда фронт саҳналари, фронт ортидаги қаҳрамонона меҳнат, уруш қочқинларини қабул қилиш, қаҳрамонлар хотираси абадий сақлаш ва бошқа мавзулар замонавий технологиялар ёрдамида кенг ёритилган.
Музей атрофида Ғалаба боғида уруш йиллари ҳарбий техникаси, жанг саҳналари, концлагер кўриниши, темирйўл вокзали ва бошқа кўплаб экспонат ва композициялар ўрин олган.
Ғалаба боғи ва музей жуда эмоционал ҳарактерга эга. Бу ерга ташриф буюрган киши албатта уруш даҳшатларини, оналар қайғусини, ғалаба қувончини ва абадий миннатдорлик ҳис-туйғуларини ҳис қилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПамятник в Парке Победы в Ташкенте
Памятник в Парке Победы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
1/3
Памятник в Парке Победы в Ташкенте
© Министерство обороны УзбекистанаМакеты скульптурных композиций в парке Победы в Ташкенте
Макеты скульптурных композиций в парке Победы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
2/3
Макеты скульптурных композиций в парке Победы в Ташкенте
© Пресс-службаШавкат Мирзиёев посетил Музей славы в Парке Победы
Шавкат Мирзиёев посетил Музей славы в Парке Победы - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Шавкат Мирзиёев посетил Музей славы в Парке Победы
1/3
Памятник в Парке Победы в Ташкенте
2/3
Макеты скульптурных композиций в парке Победы в Ташкенте
3/3
Шавкат Мирзиёев посетил Музей славы в Парке Победы
Янгиликлар лентаси
0