Иқтисод

Миллий стандартлар ўрнига халқаро стандартлар жорий этилади - президент

© пресс-служба президента УзбекистанаВместо национальных будут внедрены международные стандарты - президент
Вместо национальных будут внедрены международные стандарты - президент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
ЕИнинг “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзлардан кенг фойдаланиш учун корхоналарга халқаро сертификатлар олишда кўмаклашиш керак, деди президент.
ТОШКЕНТ, 18 май – Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилга қадар халқаро стандартлар билан уйғунлашмаган 11 мингдан ортиқ стандарлар бекор қилиниб, ўрнига халқаро станлдартлар жорий этилади. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда кўрсатмалар берилди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 3400 тур маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса билан бирга мувофиқлик сертификати ҳам талаб этилмоқда.
Шунингдек, импорт маҳсулотларини турли синов ва божхона расмийлаштируви жараёнида 60 кунгача вақт кетмоқда.
Ваҳоланки, Европада фақатгина 28 турдаги хавфи юқори бўлган маҳсулот мажбурий сертификатланади, қолган барча турдаги товарлар мувофиқлиги декларациялаш орқали тасдиқланади.
Ушбу муносабат билан халқаро талаблар билан уйғунлашмаган қолган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш ҳамда 2023 йилдан барча корхоналарни ушбу стандартларга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, тажриба-синов тариқасида, дастлабки босқичда 800 га яқин маҳсулот турдаги товарлар мувофиқлиги декларациялаш орқали тасдиқланиши белгиланди.
Россияда ишлаб чиқарилган ҳалол маҳсулот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2017
Жамият
Ўзбекистонда "Ҳалол" маҳсулоти давлатлараро стандарт лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Бунинг учун “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги 20 та синов лабораторияси фаолиятини халқаро даражада ташкил этиб, биринчи навбатда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электр техникаси, енгил саноат, гигиена ва парфюмерия маҳсулотлари ҳамда қурилиш материалларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолашни йўлга қўйилади.
Ундан ташқари, ЖСТ битимлари нормаларидан келиб чиқиб, санитария ва фитосанитария соҳаларига масъул идораларнинг ваколатларини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала