Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари делегацияси Москва Миграция марказида бўлди

© Национальныц центр по правам человекаДелегация Узбекистана по правам человека встретилась с российскими коллегами
Делегация Узбекистана по правам человека встретилась с российскими коллегами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Делегация аъзолари Москва мигрантларни вақтинча сақлаш маркази ва Сахарово қишлоғида жойлашган Москва Миграция марказида бўлдилар.
ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрига келди.
Бу ерда Ўзбекистон делегация вакиллари Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси, Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш кенгаши раиси Валерий Фадеев ҳамда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова билан учрашдилар.
Мулоқотларда мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама қилинди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Москвадаги мигрантларни вақтинча сақлаш маркази, шунингдек Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"да ҳам бўлдилар.
Делегация таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова раҳбарлигидаги Омбудсман офиси ходимлари бор. Улар ушбу ташриф доирасида "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари" мавзусидаги Ўзбекистон – Россия форумида ҳам иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0