Ўзбекистонда электромобилларни сотиб олиш ва олиб кириш учун йиғим бекор қилиниши мумкин

© AP Photo / Michel EulerЭлектромобиль Citroen e-C4 во время презентации для СМИ в Париже
Электромобиль Citroen e-C4 во время презентации для СМИ в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Янги қонун электромобилларни сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилишини назарда тутяпти.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилди. Бу ҳақда парламентнинг қуйи палатаси матбуот хизмати хабар қилди.
Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.
Аввалроқ Ўзбекистон МДҲда ҳамкорлар билан электромобиль ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантиришга тайёр эканлигини билдиргани хабар қилинган эди.
Компания Tesla представила новые модели электромобилей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Электромобиллар алоҳида рақам олишлари мумкин
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91 та электромобиль импорт қилинган. Улар учун 1,8 миллион доллар сарфланган.
Янгиликлар лентаси
0