Жамият

Хитой-ўзбек вакцинаcининг учинчи миллиони олиб келинди

© https://t.me/vaksinauzbВакцина ZF-UZ-VAC2001
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Шу билан Ўзбекистонга олиб келинган жами вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда, эмланганлар сони эса 1,3 миллиондан ортган.
ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 - хитой-ўзбек вакцинасининг учинчи партияси олиб келинди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
"Ҳозиргина юртимизга Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг биринчи миллиони 27 март куни иккинчи миллиони эса 27 апрел куни олиб келинган эди.
Ундан ташқари март ойида 660 минг доза AstraZeneca ҳамда апрел ойида 100 минг доза Sputnik вакциналари олиб келинган эди.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда. Айни пайтгача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда.
Ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи босқичи билан эмланганлар сони 91 минг нафардан ортиқ, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала