Россия

Россияда тез орада коронавирусга қарши тўртинчи вакцина муомилага чиқарилади

© Sputnik / Михаил Голенков / Фотобанкка ўтишАмпулы с вакциной "ЭпиВакКорона", архивное фото
Ампулы с вакциной ЭпиВакКорона, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатга олинган. Бугунги кунда “Спутник Лайт” вакцинаси Россияда охирги рўйхатга олинган вакцина бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россияда тез орада COVID-19 га қарши тўртинчи вакцина кенг муомилага чиқарилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин хорижий давлатлар элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида маълум қилди.
“Биз зудлик билан коронавирусга қарши учта ўзимизнинг самарали вакцинамизни яратишга муваффақ бўлдик. Тез орада тўртинчиси муомилага чиқарилади”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Анатолий Альштейн  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Колумнистлар
Касал бўлгандан кўра, вакцина олган яхши - вирусолог
Россия етакчиси гап айнан қайси препарат ҳақида кетаётганлигини очиқламаган.
Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V”, “Вектор” марказининг “ЭпиВакКорона” ҳамда Чумаков марказ томонидан яратилган “КовиВак” вакциналаридир.
Бугунги кунда “Спутник Лайт” вакцинаси Россияда охирги рўйхатга олинган вакцина бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала