Маданият

Тожикистонда Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади

Кинотеатр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Тадбир дастуридан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумларни имзолаш, кинонамойишлар ва икки давлат киноижодкорларининг учрашувлари ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Жорий йилнинг 19-22 май кунлари Тожикистонда Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади. Бу ташаббус Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан билдирилган.
Тадбир давомида тожикистонлик мухлисларга “Илҳақ”, “Рангсиз тушлар”, “Халқ юраги”, “Ҳамкорлик бўйича навбатчи” каби янги ўзбек фильмлари кўрсатилади. Шунингдек, ўзбек киносининг нодир дурдоналарига айланган “Келинлар қўзғолони”, “Сеҳрли сандиқ” сингари фильмларнинг намойиши бўлиб ўтади.
Азиз Абдухакимов встретился с кинорежиссером и продюсером Тимуром Бекмамбетовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Маданият
Абдуҳакимов ва Бекмамбетов Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга келишишди
Ўзбек киноси кунларининг очилиши 19 май куни соат 19:00 да Душанбе шаҳридаги "Наврўз" саройида бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумларни имзолаш, кинонамойишлар ва икки давлат киноижодкорларининг учрашувлари ўрин олган.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан чоп этилган китоб ва альбомларнинг тақдимоти ҳам ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала