Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари маҳалла раисини ҳақоратлаб, куч ишлатди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентПервый замхокима Ташкента Бахтиёр Рахмонов
Первый замхокима Ташкента Бахтиёр Рахмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилоятидаги маҳаллалардан бирининг раисини ҳақорат қилиб, унга нисбатан куч ишлатди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги маҳаллалардан бирининг раисини ҳақорат қилгани ва жисмоний куч ишлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати бу ҳолат ҳақиқатдан ҳам рўй берганини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, Раҳмонов бу хатти-ҳаракатларни "Уста Нормат" маҳалласи раиси Алишер Икромовга нисбатан содир этган.
Вазирлик воқеага аниқлик киритиш мақсадида Алишер Икромов билан боғланиб, дастлабки маълумотларни олган.
Унинг маълум қилишига кўра, 9 май куни ҳоким ўринбосари уни юқорида кўрсатилган маҳалла ҳудудида жойлашган отасининг уйига чақирган.
Раҳмонов маҳалла раисини бу ерда турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган, ҳатто унга нисбатан жисмоний куч ишлатган. Бунга Икромовнинг хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган, умуман бошқа бир масаланинг бажарилмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири назоратига олинган ҳамда вазирлик Ишчи гуруҳи томонидан воқеа тафсилотлари батафсил ўрганилмоқда.
Бахтиёр Раҳмонов шу йил январь ойида Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача у Олмазор, ундан олдинроқ эса Сергели ҳокими бўлган. 2011−2016 йилларда у пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0