Товар-хом ашё биржасида пахта ёғи нархи 12,4 фоизга пасайди

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишМасло
Масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган уч кун мобайнида барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16,825 миллион сўмдан 14,739 миллион сўмгача пасайган.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида пахта ёғи нархи 12,4 фоизга пасайди.
Биржа маълумотларига кўра, 10—12 май кунлари биржа савдолари орқали 1462 тонна пахта ёғи сотилган.
Ўтган уч кун мобайнида барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16,825 миллион сўмдан 14,739 миллион сўмгача, яъни 12,4 фоизга пасайган.
Мясо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Президент аҳолининг ёғ ва гўштга бўлган талабини қондириш бўйича кўрсатма берди
Пахта ёғининг биржадаги нархларини пасайишига мос тарзда техник пахта чигити ва пахта ёғининг бошланғич нархларини сотувчи-корхоналар томонидан пасайтирилгани ўз ижобий таъсирини ўтказган.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг! >>
Кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 15,375 миллион сўмдан 14,158 миллион сўмгача, яъни 8 фоизга пасайган.
Янгиликлар лентаси
0