Ҳодисалар

Андижонда Мотамсаро она ҳайкали қучоғига ётиб олган фуқаро 15 суткага қамалди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишРабота вневедомственной охраны московской полиции
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
37 ёшли Зафарбек Кимсанов майда безорилик содир этганликда айбдор деб топилган.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Андижонда шаҳар марказидаги Мотамсаро она ҳайкали ёнида ножўя ҳаракатлар қилиб, унинг қучоғига ётиб олган фуқарога чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Суд 37 ёшли Зафарбек Кимсановни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбдор деб топган. Ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Фуқаро қилган иши учун узр сўради ва бундай хатти-ҳаракатларни такрорламасликка ваъда берди.
Қайд этиш жоизки, 3 нафар фарзанди бор ушбу Тикток “юлдузи” жорий йил январида ҳам ҳуқуқ-тартибот органларининг эътиборига тушган эди. Ўшанда у гўёки Андижон бекатидан Охунбобоев бекати томонга ҳаракатланиб келаётган тепловоз остига ётиб олганини видеога олган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин ҳаракатлар содир этган йигит 15 суткага қамалгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Алишер Навоий ҳайкали оёғига тупурган йигитга ҳам чора кўрилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала