Жамият

Бу йил ҳам мактаблардаги якуний имтиҳонлар бекор қилинадими?

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишСдача ЕГЭ по математике в Гимназии номер 4 в Карачаевске
Сдача ЕГЭ по математике в Гимназии номер 4 в Карачаевске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон мактабларида якуний имтиҳонлар 26 майдан бошланади. Мактаб карантинга ёпилган бўлса, имтиҳонлар бекор қилинмайди. Имтиҳонлар карантин муддати тугаганидан сўнг ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилда барча умумтаълим мактабларида босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади. Имтиҳонлар ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш ва карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши назоратга олинади.
26 майдан 2 июнга қадар 5,6,7,8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари, 26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.
Имтиҳон саволлари ва материаллари мутлақо бепул. Имтиҳон билетлари ва намунавий саволлар Халқ таълими вазирлигининг расмий телеграм каналига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистонда мактаблардаги якуний имтиҳонлар бекор қилинган эди. Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида ушбу ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала