Жамият

Ковид: 12та ҳудудда янги ҳолатлар, вафот этганлар сони ошди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишРабота ковид-госпиталя
Работа ковид-госпиталя  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Ўзбекистонда яна 212 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 280 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 212 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 280 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (4), Андижон вилоятида (3), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (9), Қашқадарё вилоятида (3), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (29), Сирдарё вилоятида (4), Сурхондарё вилоятида (1), Тошкент вилоятида (37), Тошкент шаҳрида (113) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Врач-лаборант - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Жамият
Тошкентда бачадон бўйни ракига скрининг текширувлари давом этмоқда

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 92 840 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 766 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 1 412 312 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 125 995 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 286 317 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 674 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 164,2 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (32,9 млн), Ҳиндистонда (25,4 млн), Бразилияда (15,7 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала