“Мерган” ва “Десантчи взводи”: ўзбек ҳарбийлари илк бор "АрМИ" 8та мусобақасида қатнашади

© Пресс-служба Минобороны РУУзбекские снайперы готовятся к играм “АрМИ-2019”
Узбекские снайперы готовятся к играм “АрМИ-2019” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Oбуна бўлиш
“АрМИ-2021” армия халқаро ўйинларида Ўзбекистон ҳарбийлари 24 та йўналишидаги мусобақаларда иштирок этади
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. “АрМИ-2021” армия халқаро ўйинларида Ўзбекистон ҳарбийлари 24 та йўналишидаги мусобақаларда иштирок этади, деб хабар қилди республика мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Бу йил ўзбекистонликлар илк бор 8 та - “Ишончли қабул”, “Десантчи взводи”, “Армия маданияти”, “Қутб юлдузи”, “Муҳандис формуласи”, “Армия тактик ўқчиси”, “Профессионал мерган”, “Саян юриши” мусобақаларида қатнашади. Беллашувлар Россия ва Беларусь ҳудудида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ҳудудида 2та: кетма-кет учинчи йил "Ҳарбий тиббиёт эстафети" ва биринчи марта - "Дала ошхонаси" бўлиб ўтади.
Победители Танкового биатлона АрМИ-2019 (второй дивизион) сборная Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Ўзбекистон ўйинда: АрМИ-2021 қачон ўтказилиши маълум бўлди
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси 16та йўналишдаги мусобақаларда иштирок этиб, 14та совринли ўринларни эгаллади ва якунда 32та давлат ўртасида фахрли 3-ўринга сазовор бўлди.
Мусобақалар давомида 37 та рекорд ўрнатилиб, улардан 9 тасини республика жамоаси аъзолари қайд этишди.
Янгиликлар лентаси
0