Сиёсат

Мирзиёев “РЖД” раҳбари билан Транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял гендиректора "Российских железных дорог"
Президент Узбекистана принял гендиректора Российских железных дорог
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Ўзбекистон президенти “Российские железные дороги” компанияси бош директорини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни “Российские железные дороги” компанияси (“РЖД” ОАЖ) бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилди.
Темир йўл алоқалари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ҳамда бутун минтақанинг транзит салоҳиятини самарали ишга солишга қаратилган муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш йўллари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари Россия ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари ўртасида, шу жумладан халқаро тармоқ тузилмалари доирасида анъанавий яқин ва сермаҳсул ишбилармонлик алоқалари қарор топганини мамнуният билан қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял гендиректора "Российских железных дорог"
Президент Узбекистана принял гендиректора Российских железных дорог
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Президент Узбекистана принял гендиректора "Российских железных дорог"
Пандемия шароитида, кенг ривожланган ва ўзаро интеграциялашган транспорт коммуникациялари, энг аввало темир йўллар коронавирус оқибатларига муваффақиятли қарши курашиш ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал суръатини сақлаб қолишга хизмат қилгани таъкидланди.
Амалий шерикликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатда темир йўллар тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш, юк ташишлар ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш механизмларини йўлга қўйиш, йўловчи поездларининг қатновини қайта тиклаш ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда “Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Лойиҳани ҳар томонлама тайёрлаш, шу жумладан техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қурилишни тез фурсатда бошлашга қаратилган ишларда иштирок этиш юзасидан келишувга эришилди.
“РЖД” раҳбари Олег Белозёров тармоқ компаниялари темир йўллар соҳасидаги шерикликнинг устувор вазифаларни амалга оширишда кенг кўламда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала