Пойтахтда 1 ноябрга қадар барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишС.Собянин посетил новую поликлинику на северо-востоке Москвы
С.Собянин посетил новую поликлинику на северо-востоке Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Oбуна бўлиш
Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Йиғилишда республика марказларида мураккаб ташхисли касалликлар ва юқори технологик амалиётлар бажарилиши устувор бўлиши кераклиги таъкидланди.
Шу боис, вилоят ва туман шифохоналарида даволанадиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаб, қуйи бўғин шифокорлари малакасини ошириш чоралари белгиланди.
Ҳокимликларга ҳудудий тиббиёт муассасаларини ангиограф, лапароскоп, сунъий қон айлантириш каби юқори технологик ускуналар ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш вазифаси қўйилди.
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Президент cоғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифаларни 5 та йўналишда белгилаб берди
Шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотларига лицензия бериш тартибини соддалаштириб, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги айтилди.
Мамлакатда 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бўлиб, уларнинг фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилмоқда. 423 та бирламчи тиббиёт муассасаси “Электрон поликлиника” ахборот тизимига уланган.
Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечаётгани танқид қилинди.
Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.
Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни улаш, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аввало, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудуд бўйича таҳлиллардан келиб чиқиб, мақсадли скрининглар ўтказиш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0