Жамият

Президент cоғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифаларни 5 та йўналишда белгилаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Шавкат Мирзиёев рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси асосида соҳа босқичма-босқич такомиллаштириб келинмоқда. Сўнгги бир йилда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу йил соҳага бюджетдан 21 триллион сўм, яъни 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп маблағ ажратилди.
Лекин, тизимда самарадорлик ва аҳолига қулайликларни ошириш бўйича ҳали кўп иш қилиш керак. Жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётдаги ижобий ўзгаришларни сезаётганини айтган.
Шавкат Мирзиёев соҳадаги вазифаларни 5 та йўналишда кўрсатиб ўтди.
Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.
Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.
Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатни ривожлантириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш.
Бешинчиси – тиббиёт ходимлари билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.
Йиғилишда ушбу вазифаларни бажаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала