Жамият

БМТ Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси бўйича ташаббусини якдиллик билан қабул қилди

© Фото из личного архива Никиты КобелеваВысохшее Аральское море в Каракалпакстане - кладбище кораблей
Высохшее Аральское море в Каракалпакстане - кладбище кораблей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Оролбўйи минтақаси - Бош Ассамблея томонидан “Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” сингари юқори мақом тақдим этилган илк минтақа бўлди.
ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Ўзбекистон президентининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ташаббуси БМТда якдиллик билан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда ТИВ.
2021-йилнинг 18-май куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди, - дейилган хабарда.

БМТ махсус резолюцияси қуйидагилардан иборат:

Оролбўйи минтақасидаги экологик, ижтимоий, иқтисодий ва демографик вазиятни яхшилашга қаратилган минтақавий тадбирлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини эълон қилади;
бундан буён ҳам Оролбўйи минтақаси табиатини тиклаш ва яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш ва аҳоли ҳаёт сифатини ошириш манфаатлари йўлидаги илмий-тадқиқот маслаҳатлашув фаолиятини рағбатлантиради;
Орол денгизи инқирози оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлайди;
барча манфаатдор томонларни қўшма фанлараро тадқиқотлар ўтказишга, экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга, инклюзив ва экологик барқарор иқтисодий ўсишга ҳамда энергия ва сувни тежовчи технологияларни қўллашга туртки беришга чақиради.
Маълумот учун, Оролбўйи минтақаси - Бош Ассамблея томонидан “Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” сингари юқори мақом тақдим этилган илк минтақа бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала