Тошкентда ID-картаси бор ҳайдовчиларнинг ҳужжатини онлайн текшириш бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроверка документов на посту улицы Сагбан
Проверка документов на посту улицы Сагбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Oбуна бўлиш
19 майдан бошлаб ҳайдовчилар ҳужжатини ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ID-карталари мавжуд ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмайди. 19 майдан бошлаб ҳужжатларни ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳайдовчининг ID-картаси бўлса, қуйидаги ҳужжатларни ундан талаб этиш тартиби бекор қилинади:
воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
автомототранспорт техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома.
Таъкидланишича, "e-Protokol" ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида ID-картани ўқиш орқали фуқаронинг маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.
"ID-карта" орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек, вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз", - дейилади бошқарма хабарида.
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш бошланган ва 2030 йилгача паспортларни ID-карталарга алмаштириш режалаштирилган. ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. Мамлакатдан ташқарида саёҳат қилиш учун чет элга чиқишда Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти (хорижга чиқиш паспорти) талаб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0