Жамият

Ғалаба боғига бағишланган китоб Москвада тақдим этилди

Издана книга "Парк Победы: философия мужества и стойкости"
Издана книга Парк Победы: философия мужества и стойкости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Москвада 18 май куни “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан чоп этилган “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
“Ғалаба боғи фалсафаси” китоби Тошкентда 2020 йилда очилган, ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушига қўшган ҳиссасига бағишланган, ёдгорлик мажмуасининг мазмуни ва моҳиятига бағишланган.
Тақдимотни делегация раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов олиб борди. Тақдимот “Россотрудничество” ташкилоти раҳбари Евгений Примаков билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тақдимотда Россия Федерацияси Давлат думаси Мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раиси Владимир Шаманов, фазогир – Россия Қаҳрамони Солижон Шарипов, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси, Россия Марказий сайлов комиссияси аъзоси Владимир Чуров, таниқли россиялик ёзувчи Федор Раззаков, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси Ботир Асадов ва бошқалар иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала