Жамият

Коронавирус Ўзбекистонда: яна 2 киши вафот этди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишВременный госпиталь COVID-19 на ВДНХ
Временный госпиталь COVID-19 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 263 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 543 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 263 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 543 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (11), Андижон вилоятида (5), Бухоро вилоятида (8), Жиззах вилоятида (6), Қашқадарё вилоятида (4), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (30), Сирдарё вилоятида (5), Сурхондарё вилоятида (1),Фарғона вилоятида (11), Хоразм вилоятида (9), Тошкент вилоятида (44), Тошкент шаҳрида (120) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 93 071 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 796 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Работа ковид-госпиталя  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Жамият
Ковид: 12та ҳудудда янги ҳолатлар, вафот этганлар сони ошди

Вакцинация

Республикада жами 1 462 491 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 139 698 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 322 793 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 676 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 164,6 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,0 млн), Ҳиндистонда (25,5 млн), Бразилияда (15,8 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала