Россия

Наришкин: АҚШ Афғонистондан олиб чиқаётган армиясини қўшни мамлакатларда жойлаштирмоқчи

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПредседатель Государственной Думы РФ Сергей Нарышкин
Председатель Государственной Думы РФ Сергей Нарышкин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
АҚШ Маъмурияти 1 майдан 11 сентябрга қадар, иттифоқчилар билан муфофиқлаштирилган ҳолда, Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) ихтиёрида бўлган маълумотга кўра, АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган армиясини қўшни мамлакатларда жойлаштиришни ният қилган. Бу ҳақида ТРХ раҳбари Сергей Нарышкин маълум қилди.
Бироз олдин АҚШнинг The Wall Street Journal нашри АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган қўшинларини Ўзбекистон ва Тожикистонда жойлаштириши мумкин деб хабар қилган эди. Лекин ҳозирча бу ҳақида шартномага эришилгани йўқ.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга жавобан “Ўзбекистон ҳудудида хорижий ҳарбий базалар жойлаштирилиши мумкин эмас” деб баёнот берган эди.
Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари журналистларга маълум қилишига кўра, АҚШ ҳукумати Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқсада, ушбу ҳудуд устида назоратни сақлаб қолишни истайди. Шу саюбабли ҳам ўз армиясининг ҳеч бўлмаса бир қисмини қўшни республикалар ҳудудида жойлаштириш нияти бор, деди.
“Биз ана шундай ҳаракатлар бўлаётганини ва улар давом этишини тушунган ҳолда КХШТ аъзолари ва иттифоқдошларимиз бунга рози бўлмайди деб умид қиламиз”, - деди Нарышкин.
Эслатиб ўтамиз, 2001 – 2005 йилларда АҚШ Қарши шаҳри яқинидаги “Хонобод” ҳарбий аэродромидан фойдаланган эди. 2005 йилда Тошкент АҚШдан ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни талаб қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала