Жамият

Нима учун Қибрайдаги қулупнай майдони вайрон қилинди?

Клубника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 9 гектар қулупнай майдони бузилиб, вайрон қилингани ҳақидаги видеолавҳа бўйича Қибрай тумани ҳокимлиги изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Қибрай тумани ҳокимлиги 9 гектар қулупнай майдони бузилиб, вайрон қилингани ҳақидаги видеолавҳа бўйича изоҳ берди.
Видеолавҳада кўрсатилган ер майдони "Чинкелди" МФЙ Янгиобод қишлоғи М.Бехбудий кўчасида жойлашган "Саидвали ҳожи" фермер хўжалигига тегишли бўлиб, жами 20,9 гектарлик майдоннинг 8 гектарига (видеода 9 гектар дейилган) қулупнай экилган.
"Саидвали ҳожи" фермер хўжалиги ер майдонларидан экин экиб фойдаланиш учун деҳқонлар билан ўзаро оғзаки (ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган) келишувга асосан иккиламчи ижарага берилган.
Фермер хўжалигининг ер майдонлари давлат эҳтиёжлари учун олинганлиги (олдиндан огоҳлантириш хатлари берилган) муносабати билан фермер хўжалигига етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Бу маблағлар фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, фермер хўжалиги билан иккиламчи ижарада фойдаланиб келган деҳқонларга келтирилган зарарни қоплаш "Саидвали ҳожи" фермер хўжалиги томонидан амалга оширилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала