Жамият

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги вазият юзасидан муносабат билдирди

© Sputnik / Ариэль СпорнIsrael Palestinians Conflict
Israel Palestinians Conflict - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Идора ҳозирги қалтис вазиятда давлатлар, миллатлар ва элатлар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш энг тўғри йўл, деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мўмин-мусулмонлар учун энг табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишда эканини маълум қилди.
Идора Қуддус шаҳрида Ал-Ақсо масжиди Ислом дини манбаларида келтирилган уч муқаддас масжиддан бири экани ва у мўмин-мусулмонлар учун доимо азизу мукаррам эканини эслатган.
Таъкидланишича, ўз навбатида ушбу минтақада бошқа дин вакиллари учун ҳам табаррук ҳисобланган зиёратгоҳлар мавжуд. Шундай экан минтақада зўравонлик, жабру ситамга чек қўйилиши ҳамда бундан буён шафқатсизлик ва қон тўкилишига йўл қўймаслик жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳозирги қалтис вазиятда давлатлар, миллатлар ва элатлар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш энг тўғри йўл, деб ҳисоблайди. Айни вақтда мўмин-мусулмонларни мавжуд воқеликни Қуддусдаги вазият билан боғлаган ҳолда ноўрин баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқаришга, нотўғри хатти-ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз”, - дейилган идора баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескин тус олишидан жуда хавотирда эканини билдирган эди.
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Колумнистлар
Эрдўғон ва Путин Фаластинга қандай ёрдам бериши мумкин?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала