Миграция

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда темир йўл қурилишига жалб қилинади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
“Россия темир йўллари” ОАЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида тегишли меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия ҳудудида темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари жалб қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Тошкентда “Россия темир йўллари” ОАЖ бошқаруви раиси, бош директори Олег Белозёров билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилган.
“Россия делегацияси раҳбари Россия ҳудудида темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб этишни назарда тутиб, меҳнат миграцияси соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ҳақида фикр юритди”, - дейилган хабарда.
Учрашув якунида “Россия темир йўллари” ОАЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида тегишли меморандум имзоланди.
Шунингдек, эпидемиологик вазият ўз изига тушиши билан Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам йўловчи темир йўл қатновини босқичма-босқич қайта тиклашга биргаликда тайёргарлик кўриш борасида ҳам келишувга эришилди.
Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Миграция
Россияга 187 нафар ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш учун жўнаб кетди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала