Ҳодисалар

Тошкентда қидирувдаги шахс ниқоб тақмагани туфайли қўлга тушди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишЖенские руки в наручниках
Женские руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Фирибгарликда айблаётган ва қидирувда бўлган қиз ниқоб тақмагани учун ушланди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида ниқоб тақмагани учун тўхтатилган қиз қидирувдаги шахс бўлиб чиқди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, 18 май куни соат 16:40 да пойтахтдаги Қўйлиқ деҳқон бозори яқинида олиб борилган санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилган тадбир давомида тиббий ниқоб тақмаган қиз тўхтатилган.
Одноразовые медицинские маски - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Жамият
Тошкентда бир кунда ниқобсиз юрган 800 нафарга яқин қоидабузар жаримага тортилди
Текширув давомида унинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, у 2020 йилнинг 27 декабрь кунидан буён Жиноят кодексининг 168-моддасида (фирибгарлик) кўрсатилган хатти-ҳаракатларни содир этгани учун қидирувда бўлган 2002 йилда туғилган М.А.
Шундан сўнг фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала