Тошкентда ёшлар фестивали учун мавзули шаҳарча қурилди

© Хокимият г. ТашкентаВ Ташкенте построили тематический городок для проведения Фестиваля молодежи
В Ташкенте построили тематический городок для проведения Фестиваля молодежи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Oбуна бўлиш
Фестиваль 25 май куни тугамайди, барча иншоотлар қолиб, кейинчалик ҳам ёшлар тадбирлари учун фаол қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Тошкентда Ёшлар фестивалини ўтказиш учун мавзули шаҳарча қурилди. У ерда 21-25 май кунлари ёшлар байрами бўлиб ўтади.
Асосий кириш жойи Навоий кўчасидан, Hyatt меҳмонхонаси ва Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона оралиғидан, улкан дарвоза орқали кирилади. Дарвозанинг олдида майдон ва катта саҳна бўлиб, унда DJ Trace, Roger Gunn, DJ Sam, DJ Voynov ва DJ Endigo каби машҳур диджейлар иштирокида жўшқин мусиқа оқшомлари ўтказилади. Шу ернинг ўзида Tashkent Voice Fest қўшиқ ва Tashkent Dance Fest рақс танловлари бўлиб ўтади.
Чап томонда биз футбол, армрестлинг учун ҳудудларини, “ҳаво” баскетболи учун майдонча, теннис столлари, бадминтон майдончаси жой олган спорт ҳудудини кўришимиз мумкин.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Фестиваль 25 май куни тугамайди, барча иншоотлар қолиб, кейинчалик ҳам ёшлар тадбирлари учун фаол қўлланилади.
Айни дамда Toshkent21.uz сайтида 40 000 киши рўйхатдан ўтган. Hўйхатдан ўтиш мусобақалар, танловлар ва акциялар иштирокчилари учун керак, ташриф буюрувчилар учун кириш эркин.
Карантин талаблари инобатга олинади, майдонда тиббиёт ходимлари навбатчилик қилади.
Фестиваль молодежи в Чирчике 14-16 мая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Чирчиқда ёшлар фестивали бошланди
Эслатиб ўтамиз, Бешта ташаббус ғояси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни ёшларга бағишланган селектор мажлисида илгари сурилган эди.
Янгиликлар лентаси
0