Иқтисод

Япон бизнесменлари учун ҳар бир вилоятда бизнес-семинарлар бўлиб ўтади

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаЯпонские бизнесмены нацелены на ведение бизнеса в Узбекистане - МИВТ
Японские бизнесмены нацелены на ведение бизнеса в Узбекистане - МИВТ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Биринчи семинар Тошкент вилоятида иккинчиси Самарқандда бўлиб ўтади. Улардан 100дан ортиқ япониялик бизнесменлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон япония билан бизнес алоқаларини янада ривожлантиради. Бу ҳақида 19 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Япониянинг “JETRO” (ташқи савдони ривожлантириш) ташкилоти билан имзолаган меморандумда айтиб ўтилган.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов ва “JETRO”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши томонидан имзоланди.
Ҳужжатда ҳар бир алоҳида ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, инвестициявий салоҳиятини ва мамлакатда бизнес юритиш учун жорий этилган имкониятларни кенг ёритиш мақсадида Япониянинг ишбилармон доиралари учун барча ҳудудларимизда ҳар ойда бизнес-семинарлар ўтказиш кўзда тутилган.
Биринчи семинар 20 май куни Тошкент вилоятида бўлиб ўтади. “JETRO” таркибига кирувчи япон компанияларининг 100дан ортиқ вакиллари унда иштирок этишларини тасдиқладилар. Кейинги семинар Самарқанд вилоятида ўтказилиши режалаштирилган, - дейилган хабарда.
Маълумот учун: Ўзбекистонда “JETRO”нинг ваколатхонаси 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг асосий вазифалари Япония компанияларидан мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, икки мамлакат саноат корхоналари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор технологиялар билан алмашишни ташкил этишдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала