"Биз уларнинг тишини тўкиб оламиз" - Путин

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Oбуна бўлиш
Россиянинг рақиблари унинг ривожланишини тўхтатиб туришга ҳаракат қилишмоқда. Бундай ҳаракатлар ҳатто СССР тарқалиб кетганидан сўнг ҳам тўхтагани йўқ.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. "Победа" ташкилий қўмитаси мажлисида сўзга чиққан Владимир Путин Россия ҳудудларига даъво қилаётган давлатларга ўта кескин жавоб берди. РИА Новости хабарига асосан.
"Давлат ривожланиб куч тўплай бошлаган замоноқ, рақиблар унинг ривожланишини тўхтатиш чорасини излай бошлайди. Ҳатто СССР тарқалиб кетганидан кейин ҳам ушбу ҳаракатлар тўхтагани йўқ.
<...> Кимдир ҳатто очиқ-ойдин Сибирь ҳудуди бойликлари Россияга тегишлилиги ноҳақлик дейишдан ҳам тоймаяпти.<...> Кимдир бизнинг бир бўлагимизни "тишлаб узиб олиш" ҳақида гапирмоқда, лекин улар шуни билсин: керак бўлса биз уларнинг тишини тўкиб оламиз, тишлай олмаслиги учун. Бунинг учун биз қуролли кучларимизни ривожлантирмоқдамиз", - деди Россия президенти.
Шу билан бирга Владимир Путин Россия иқтисодини мутлақ ҳарбийлаштирилмаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу йил Россия мудофаа мақсадларига 3 триллион сўм ажратган. Долларда бу ўртача 42 миллиард бўлади. АҚШ ҳарбий харажатлари бўлса 770 миллиарддан ортиқ.
Россия энг замонавий турдаги ядровий тўхтатиб туриш қуролига эга. Яна бизда ҳозирча ҳеч кимда йўқ бўлган стратегик қуролнинг янги тури - гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи "Авангард" ракета тизими бор.
Янгиликлар лентаси
0