Иқтисод

ЕОИИ раҳбарлари жума куни онлайн-учрашув ўтказади

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото
Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Ушбу учрашувда, ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлган, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Куба президенти Мигел Диас-Канелнинг ҳам иштироки кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Олий иқтисодий кенгаши (ВЕЭС) мажлиси 21 май жума куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.
Учрашувда ВЕЭСнинг фахрий раиси, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаев, Россия, Беларус, Қирғизистон президентлари, Арманистон бош вазири в.б. Никол Пашинян ҳамда ЕИК раиси Михаил Мясниковичлар иштирок этади.
Шуниндек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Куба президенти Мигел Диас-Канелнинг ҳам иштироки кутилмоқда. Ўзбекистон ва Куба 2020 йилнинг декабр ойидан бошлаб ЕОИИда кузатувчи мақомини олган.
Учрашувда COVID-19 пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш, Иттифоқнинг муҳим ҳамкорлари билан савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда интеграция масалалари муҳокама қилинади, дейилган хабарда.
Шунингдек, ягона иттифоқ бозорининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи қарорлар қабул қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЕОИИ аъзолари Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон. 2021 йилнинг 1 январидан ЕОИИда раислик ҳуқуқи Қозоғистонга ўтган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала