Миграция

Икки юздан ортиқ фуқаро ишлаш учун Россия ва Жанубий Кореяга жўнаб кетди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Россияга 197 нафар, Кореяга 8 нафар фуқаро ишлаш учун жўнаб кетди
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россия Федерациясининг “ПСП” корхонаси билан имзоланган келишувга мувофиқ, вилоятларда ўтказилган танловларда иштирок этиб, тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган 197 нафар фуқаро Амур вилоятида қурилиш ишларида вақтинча меҳат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали Тошкент-Новосибрск йўналишида ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.
Шунингдек, Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 8 нафар фуқаро ўз иш жойларига кетишига кўмаклашилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала