Миграция

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда қачонгача ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳақли?

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПосадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан
Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Ўзбекистонлик мигрантлар патент ва бошқа ҳужжатларини 30 июнга қадар расмийлаштиришга ҳақли.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Айни дамда Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 30 июнига қадар ўз ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳақли, деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов.
Норов айтишига кўра, Россия президентининг 791-сонли фармонида белгиланган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати, муайян давлат билан авиаалоқалар ўрнатилган кундан бошлаб 90-кун давомида амал қилади.
Яъни Ўзбекистон ва Россия орасида доимий авиаалоқа расман 1 апрелдан бошланган бўлса, демак Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқарлари ҳужжатлари муддати автоматик равишда 30 июнга қадар узайтирилади.
Қонунда белгиланган ушбу ҳолат нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балким бошқа барча давлат фуқароларига ҳам таалуқли.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошидан бери Москва миграция марказларига минглаб одамлар мурожаат қилмоқда, Саҳхарово ва Путилководаги миграция марказларида узундан узоқ навбатлар ҳосил бўлган. Меҳнат мигрантлари "Ковид амнистияси", яъни Россия президентининг 791-сонли фармони муддати тугунга қадар ҳужжатларни расмийлаштиришга улгуришга ҳаракат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала