Дунёда

Россия Ғазо секторидан МДҲ фуқароларини ҳам олиб чиқади

© Sputnik / Ahmed Abed / Фотобанкка ўтишПоследствия ракетного удара Израиля по территории сектора Газа
Последствия ракетного удара Израиля по территории сектора Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Ғазо секторидан чиқиб кетиш истагини билдирган Россия ва МДҲ фуқаролари Москвага олиб келинади.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Россия Ғазо секторидан кетиш истагини билдирган ўз фуқароларини ва МДҲ давлатлари фуқароларини олиб чиқади.
Бу ҳақида 20 май куни норматив-ҳуқуқий порталида расман эълон қилинган, Владимир Путиннинг махсус фармойишида айтиб ўтилган.
"Исроил Давлати қуролли кучларининг ҳарбий операцияси туфайли, Ғазо секторида вазият кескин ёмонлашиши муносабати билан, у ердан чиқиб кетиш истагини билдирган Россия Федерацияси ва МДҲ давлатлари фуқароларини олиб чиқиш таъминлансин", - дейилган фармойишда.
Фуқароларни эвакуация қилиш Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи разведка хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилади. Эвакуация қилинган фуқаролар Москва шаҳрига олиб келинади, дейилган ҳужжатда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала