Миграция

Москвада юзлаб ўзбекистонлик маош кечикаётганидан шикоят қилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишСтроительство жилого дома
Строительство жилого дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Ҳозирги вақтда 500 нафарга яқин фуқаро шикоят қилди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия Федерацияси Москва шаҳрида жойлашган “Монолит капитал строй” қурилиш компаниясида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар иш берувчи ташкилотдан норози бўлиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
26 апрель куни Агентлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ республиканинг Россия Федерациясидаги элчихонаси масъул ходимлари билан биргаликда воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганди.
19 май куни Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонасида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтган. Маълум бўлишича, қурилиш объектларида мустақил равишда, иш берувчи билан ўзаро келишув асосида иш бошлаган фуқароларга иш ҳақларининг берилиши кечиктирилган ва бу ҳолат уларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Миграция
Икки юздан ортиқ фуқаро ишлаш учун Россия ва Жанубий Кореяга жўнаб кетди
Агентлик томонидан яшаш жойисиз қолган фуқаролар бепул ётоқхона ва 3 маҳал овқат билан таъминланган, ишсиз қолганларга бошқа иш жойлари таклиф қилинган.
Ҳозирги вақтда 500 нафарга яқин фуқароларнинг шикоятлари асосида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш ҳақларини ундириб бериш мақсадида Москва шаҳар прокуратураси, Тергов қўмитаси ҳамда Меҳнат инспекцияларига расман мурожаат қилинган.
Шунингдек, ушбу мигрантларнинг 25 фоиздан ортиғи нолегал тарзда иш фаолиятини олиб борганлиги аниқланиб, Россиянинг амалдаги қонунчилиги асосида уларни легаллаштириш бўйича зарурий тавсиялар берилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала