Қашқадарёда "NEXIA”нинг газ баллони портлади – қурбонлар бор

© Sputnik / Алексей КуденкоПожарные тушат горящий автомобиль
Пожарные тушат горящий автомобиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Oбуна бўлиш
Чироқчи туманида "NEXIA” автомобилига ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бугун соат 06:00да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 “Яккабоғ-Чироқчи” автомобиль йўлининг 29 км.да ҳаракатланиб кетаётган, “NEXIA” русумли автомобилида ўрнатилган газ-баллони ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди
Бунинг оқибатида автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.
Aйни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0