Тошкентда француз бокси “Сават” бўйича чемпионат бошланди

© Министерство туризма и спорт Республики УзбекистанаВ Ташкенте проходит чемпионат Узбекистана по французскому боксу “Сават”
В Ташкенте проходит чемпионат Узбекистана по французскому боксу “Сават” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда “Сават”нинг "Ассо" йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида француз бокси “Сават”нинг "Ассо" йўналиши бўйича илк бора Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, унда республиканинг 8та вилоятидан жами 400 нафардан зиёд болалар, кадетлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар, аниқроқ айтадиган бўлсак 6 ёшдан 45 ёшгача бўлган спортчилар баҳс олиб боришади.
“Savate” французча сўз бўлиб, “эски пойафзал” деган маънони англатади. Бу спорт тури кўча жангларидан келиб чиққан бўлиб, оёқ зарбалари ва юзга уриш билан курашиш услубини ўзида мужассам этган.
“Сават” 1924 йил Париж шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларига расмий спорт тури сифатида киритилган.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали - ўқинг, изоҳ ёзинг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!
Янгиликлар лентаси
0