Спорт

“Атлетико Мадрид” Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда

© Пресс-служба ФК "Локомотив" / Фотобанкка ўтишИгроки ФК "Атлетико Мадрид
Игроки ФК Атлетико Мадрид - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
“Атлетико Maдрид” футбол клуби академиясини ташкил этиш учун испан клубининг Ўзбекистонга расмий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Испаниянинг янги чемпиони “Атлетико Мадрид” Ўзбекистон клубларидан бири билан Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирининг халқаро маслаҳатчиси Алия Оспанованинг испан клубининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Росолино Амента билан учрашувида келишувга эришилди.
Учрашувда жаҳон футболининг машҳур юлдузлари иштирокида қатор халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлаш дастурини амалга татбиқ этиш, “visit Uzbekistan – Heart of the Silk Road” брендини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, “Атлетико Мадрид” футбол клуби асосий таркиби билан Ўзбекистон клубларидан бири ўртасида Тошкентда халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Испанский футбольный клуб «Атлетико» предложил открыть в Узбекистане свою академию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Спорт
“Атлетико Мадрид” Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи
Ўз навбатида Испания клуби вакили Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан яхши таниш эканлигини таъкидлаб, туризм ва спорт соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш масаласига катта қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида “Атлетико Maдрид” футбол клуби делегациясининг Ўзбекистондаги спорт инфратузилмаси билан танишиш ва мазкур футбол клуби академиясини ташкил этиш учун Ўзбекистонга расмий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
“Атлетико Maдрид” профессионал футбол клубига 1903 йил 26 апрелда асос солинган. Жамоа ўзининг уй учрашувларини “Ванда Метрополитано” стадионида ўтказади. “Матрасчилар” куни кеча меҳмонда “Вальядолид” устидан иродали ғалабага эришиб, ўзининг ўн биринчи чемпионлигини қўлга киритди. Клуб охирги марта олтин медалларга 2014 йилда сазовор бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби Ўзбекистонда футбол академиясини очиш таклифини билдиргани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала